Линклар

Сурияда яманлик ҳарбий қўлга олингани айтилмоқда


Суриянинг Ҳалаб шаҳрида шу кунларда шиддатли жанглар бормоқда.

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида шу кунларда шиддатли жанглар бормоқда.

Сурияда ҳукумат қўшинлари билан кураш олиб бораётган исломий гуруҳлардан бири Ҳалаб шаҳридаги жанглар чоғида исёнчилар билан курашиш учун юборилган яманлик беш зобит қўлга олди.

“Ал-Нусра жабҳаси” ўзини яманлик ҳарбийлар деб таништирган беш киши Яман расмийларини Сурия президенти Башар Ассад режимини қўллашдан воз кечишга чақиргани акс этмиш видеоёзувни тарқатди. Бу кишиларнинг ҳақиқатан ҳам яманлик ҳарбийлар эканига оид холис далиллар йўқ.

Ямандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи гуруҳлардан бири Ҳалабдаги ҳарбий академияда ўқиган беш нафар ҳарбий август ойидаёқ бедарак йўқолгани ҳақида маълумот тарқатди ва бу кишиларнинг жангларда иштирок этмаганини таъкидлади.

Айни пайтда Ҳалабда ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида жанглар давом этмоқда. Маълумотларга кўра, жума куни бошланган ёнғин шаҳардаги ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритилган кўҳна бозорнинг кулини кўкка совурган.
XS
SM
MD
LG