Линклар

Афғонистонда камида 13 киши худкуш ҳужум қурбони бўлди


Хўст вилоятида худкуш ҳужум амалга оширилган жой, 2012 йил 1 октябр.

Хўст вилоятида худкуш ҳужум амалга оширилган жой, 2012 йил 1 октябр.

НАТО ва Афғонистон расмийлари Афғонистон шарқида амалга оширилган худкуш ҳужумда камида 13 киши, жумладан, Халқаро кучларнинг уч аскари ва афғон полициясининг тўрт ходими ҳалок бўлганини билдирди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нажиб Дониш Хўст вилоятида Халқаро кучлар ва Афғонистон ҳарбийларининг қўшма патрулига душанба куни уюштирилган ҳужумда тинч аҳолидан яна олти киши ўлгани ва бир неча одам жароҳатланганини маълум қилди.

НАТО етакчилигидаги Халқаро кучлар матбуот котиби Адам Вояк НАТОнинг уч аскари ва уларнинг таржимони ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Бироқ, у ҳужум қеарда амалга оширилгани ва ўлган аскарлар қайси давлат фуқаролари эканини очиқламади.

Вояк таржимон Афғонистон фуқароси ёки чет эллик бўлгани ҳозирча аниқ эмаслигини қўшимча қилди.

Толиблар матбуот вакили Забиҳулла Мужоҳид эълон қилган баёнотда ҳужумни толиб жанггарилари амалга ошрганини иддао қилган.
XS
SM
MD
LG