Линклар

29 сентябр куни Россиянинг Ханти-Манси автоном округи(ХМАО) даги нефтни қайта ишлаш заводларидан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 8 нафар ишчи нобуд бўлди. Халок бўлганлардан 1 нафари Ўзбекистон, 5 нафари Тожикистон ва 2 таси Бошқирдистон фуқаролари бўлгани аниқланди.

29 сентябр куни соат кундузги 11 ларда Ханти-Мансийск-Тюмен автомобил трассасидаги 66 километрда жойлашган “Инвест-ойл” нефт шламини қайта ишлаш заводида юзага келган ёнғин 8 ишчининг нобуд бўлишига ва яна 9 нафарининг оғир жароҳатланишига сабаб бўлди.

Тожикистоннинг Екатеринбургдаги консуллигида Озодлик Радиосига нобуд бўлганлардан 5 нафари Тожикистон фуқароси экани, яна 3 тожикистонлик Ханти-Мансийск шаҳар клиник шифохонасига оғир аҳволда ётқизилганини тасдиқлашди.

Россия Фақулодда вазиятлар вазирлигининг Ханти-Манси округи бўйича бошқармасининг ташвиқот маркази ходимаси Гулнора Емелянованинг Озодликка билдиришича, халок бўлганлар ва жароҳатланганлар иккита металлдан ясалган ангардан олиб чиқилган.

- Ҳозирча 8 нафар халок бўлганлар ва 8 та жабрланганлар сони ўзгаргани йўқ. Жароҳатланганлар Ханти-Мансийск шаҳар шифохоналарига жойлаштирилди. Куйиб ўлганлар орасида Тожикистон, Бошқирдистон ва Ўзбекистон фуқаролари бор. Ўзбекистонликнинг исми Тошматов Салимжон экани, у 1965 йилда туғилгани маълум, дейди Озодликка МЧСнинг Ханти-Манси округи бўйича бошқармаси ташвиқот маркази ходимаси Гулнора Емелянова.

Бироқ, “Инвест-ойл” нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғинда оммавий ахборот воситалари бераётган 8 нафар муҳожирнинг рўйхатида Салимжон Тошматов фамилияси йўқ. Бундай тафовут сабабларини бошқарма расмийлари тушунтира олмади.

Тошматов Салимжон

Тошматов Салимжон

Ханти-Мансийск прокуратурасида Озодликка оммавий ахборот воситаларида “Толматов Тамил” деб хато берилаётган шахснинг исми-шарифи аслида “Тошматов Салим”, деб ўқилишини тушунтиришди. Айрим манбаларда 47 ёшли Салимжон Тошматов Фарғонадан экани кўрсатилган.

Ханти-Мансийск расмийлари нобуд бўлган ва жароҳат олганлар Юграда вахта усули билан ишловчи чилангар ва ҳайдовчилар бўлганини маълум қилишди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассисларининг дастлабки тахминларига кўра, нефт шламини қайта ишлаш заводидаги 4 минг квадрат метрдаги ёнғинга газ портлаши ва бунинг ортидан ёнилғи материалларнинг ёниши сабаб бўлган.

Ханти-Манси автоном округи прокуратураси мазкур ҳодиса юзасидан хавфли объектлардаги хавфсизлик қоидалари бузилгани бўйича жиноий иш очилганини маълум қилди. Тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Бу сўнгги пайтларда меҳнат муҳожирларининг ёнғинда оммавий нобуд бўлиши ҳолатларининг биринчиси эмас.

Шу йилнинг 3 апрелида тонгги соат 5 ларда Качалово бозорига тегишли омборлардан бирида чиққан ёнғин оқибатида 17 сурхондарёлик юк ташувчи йигитлар ҳалок бўлгани, Санкт-Петербург шаҳридаги коммунал квартиралардан бирида чиққан ёнғин оқибатидаЎзбекистон икки фуқароси ва Тожикистон фуқароси деб тахмин қилинаётган икки бола нобуд бўлгани, Нижний Новгород шаҳрининг Приокский туманида ис газиданзаҳарланиш оқибатида тўрт ўзбекистонлик ҳалок бўлганитўғрисида Озодлик олдин ҳам хабар берган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG