Линклар

Сурия армияси учқичлари Туркия чегараси яқинидаги Салқин шаҳарчасини бомбардимон қилгани натижасида камида 12 киши ўлди.

Маркази Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти ҳаво ҳужумида ўлганлардан беш нафари ёш бола эканини билдирди.

Салқин шаҳри аксар қисми исёнчи гуруҳлар назоратида бўлган Идлиб вилоятида, Туркия чегарасидан 6 километр нарида жойлашган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи “Маҳаллий мувофиқлаштириш қўмитаси” 1 октябр кунги ҳужумда 30 киши нобуд бўлганини маълум қилди.

Ғарб ахборот агентликларига кўра, сўнгги ойларда Идлиб вилоятида ҳукумат қўшинлари билан президент Башар Ал-Ассад режимига қарши қуролли кураш олиб бораётган исёнчи гуруҳлар ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG