Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:22

Касал талабалар ҳам пахта термоқда


"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган мухлисларимизнинг аксар кўпчилиги шу кунларда долзарб бўлиб турган пахта йиғим терими мавзусидан гап очди.

Фарғонада касал талабалар пахта теришга мажбурланди

Фарғона Политехника институтининг исми сир қолишини истаган 21 яшар талабаси Озодликка телефон қилиб, справкаси бор касал талабалар ҳам мажбурий тарзда пахта даласига ҳайдалганидан шикоят қилди.

- Фарғонадан пахта масаласида телефон қилаяпман. Фарғона Политехника институтини пахтага олиб чуиққанда. Энергетика факултетида ўқийман. Бизнинг деканимиз Юнусалиев Элмурод ака ҳозир касалларга умуман жавоб бермаяпти. Касаллик варақаси бор. “Пахта термасанг ҳам штабда одам сонини кўпайтириб юр” деяпти. Ҳаттоки қўли синиқ ҳам юрибди. 9-сентябрдан бери пахтадамиз, дейди Фарғона Политехника институти талабаси.

Пахтадан қолиш нархи 200 доллар

Касал талабалардан фарқли тарзда соппа-соғ талабалар деканга берилган пора эвазига пахтадан озод бўлиб юрибди, дейди Фарғона Политехника институтининг исми сир қолишини истаган талабаси суҳбат давомида.

- Пахтадан қолиш учун деканга 200 доллар бердим. Ҳамма ëқ коррупция бўлиб кетган ҳозир. Мендан олгани йўқ албатта, ўртадаги посредникдан олди. Пахта териб иссиқда қийналиб юрмаймизку. Ҳақиқатан касалларга жавоб бермаяпти. Яқинда адашмасам вилоят селекторида қурилиш факултети деканини олиб ташлади. Сабаби қурилиш факултети талабаларининг 30 фоизи пахтага чиққан эди холос. Шунга бизнинг декан касалларга жавоб бермасдан штабда юр деяпти, дейди Фарғона Политехника институти талабаси.

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:55 0:00
Бевосита линк


Ўзбеклар Қозоғистонда пахта термоқда

Чимкентда тракторчи бўлиб ишлайдиган 51 яшар Ботиржон ака бу йил Қозоғистон далаларида ўзбек пахтакорлари илгари кўрилмаган катта ғайрат билан пахта тераëтганини айтади.

- Биласизлар бизда ерни бўлиб берган. Пахта экади. Пахтани териб олиш қийин, комбайн йўқ. Одам масаласи қийин бўлгани учун ўзбеклар қўли қўлига тегмай ишлаб ëтибди. Икки-уч ойда анча пул ишлаб кетаман деганлар оз эмас, дейди Ботиржон ака.

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:17 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонга қайтайми ëки Швецияда қолайми?

Мамлакат ташқарисига чиққан ўзбекларнинг аксариятини хорижда истиқомат изни билан боғлиқ муаммолар қийнаëтган кўринади. Самарқанддаги асфалт заводида ишлаган ва исми сир қолишини ўтинган 45 яшар муҳандис паспорт муддати тугагани боис аросатда қолганини айтади.

- Мен Ўзбекистонданман. Ҳозир Швецияда юрибман. Асли самарқандликман. Ҳозир паспортимнинг муддати ўтган. Шу менга проблема бўлаяпти. Ўзбекистонга боришга кўнглимиз бормаяпти. Бу ердан борган кўп болаларни қамашди.

Озодлик: Қандай қилиб келиб қолгансиз бу ëққа?

- ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:45 0:00
Бевосита линк

***********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG