Линклар

logo-print
Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Москва ташқарисидаги Горки резиденциясида Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг билан учрашди.

Бош вазир матбуот котибига кўра, мулоқот чоғида Сколково инновация маркази, ахборот технологиялари бозори, ижтимоий тармоқларни ривожлантириш ва унинг истиқболлари, жумладан, ижтимоий тармоқларнинг сиёсатга таъсири каби масалалар муҳокама қилинган.

Россия Facebook энг йирик ижтимоий тармоқ бўлмаган кам сонли мамлакатлардан бири.

Рус тилида сўзлашувчиларга мўлжалланган Vkontakte ижтимоий тармоғи Россиядаги энг оммабоп тармоқ ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG