Линклар

Твер суди “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини экстремистик деб тан олди


Москванинг Твер туман суди америкалик ҳаваскор режиссёр суратга олган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини экстремистик деб тан олиб, Бош прокуратура талабини қониқдирди.

Суд қарори кучга кирганидан сўнг Россия ҳудуди бўйлаб Ислом дини ва Муҳаммад Пайғамбар таҳқирланган мазкур филмни кўрсатиш ва видеороликлар тарқатиш тақиқланади.

Ўтган ҳафта Чеченистон суди “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини экстремистик филм деб тан олиш ҳақида қарор чиқарган.

Кейинроқ Бош прокуратура суд қарорини филм тарқатилиши тақиқланишини “таъминловчи чора” дея тушунтирган.

Мусулмон давлатларда бу филмга қарши уюштирилган норозилик намойишларида рўй берган зўравонликларда элликдан зиёд одам, жумладан, АҚШнинг Ливиядаги элчиси ҳалок бўлди, унлаб одам жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG