Линклар

2013 йил 11-12 январ кунлари Чехия Республикасида илк бор президент тўғридан-тўғри фуқаролар томонидан сайланади.

Буни Чехия парламенти юқори палатаси раиси Милан Стех душанба куни эълон қилди.

1993 йилда Чехия Республикаси ташкил топганидан бери мамлакат президенти парламент аъзолари томонидан сайлаб келинаётган эди.

10,5 миллион аҳолига эга бўлган Чехиянинг жорий президенти Васлав Клауснинг президентлик муддати келаси йил январ ойида тугайди.
XS
SM
MD
LG