Линклар

"Бунёдкор" футбол жамоасининг Осиё Футбол Конфедерацияси Чемпионлар лигаси чорак финалидаги рақиби Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" жамоаси 1 октябр куни Тошкентга учиб келди.

33 соат ичида рекорд кўрсаткич - 11 100 километрни босиб ўтган австралиялик делегация 28 кишидан иборат бўлиб, уларнинг 17 нафари футболчи, 2 нафари ошпаз, қолганлари мураббийлар ва бошқа ходимлардир.

Тошкентга тўғридан-тўғри парвоз йўқлиги сабаб австралияликлар Ўзбекистонга дастлаб Малайзия, сўнгра Таиланд орқали учиб келди.

“Бунёдкор” ва “Аделаида Юнайтед” жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 3 октябр куни "Жар" стадионида бўлиб ўтади.

Эслатамиз, 19 сентябр куни Австралияда ўтган дастлабки ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг натижаси қайд этилган эди.

Бугун “Жар” стадионининг мажлислар залида иккала жамоа мураббийлари ва ўйинчилари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG