Линклар

Грузияда бўлиб ўтган парламент сайловларида амалдаги расмийлар ҳам, мухолифат ҳам ғалаба қозонганини иддао қилмоқда.

Душанба кунги сайловларда ғалаба учун кураш асосан президент Михаил Саакашвилининг “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси ва мухолифатчи миллиардер Бидзина Иванишвилининг “Грузия орзуси” коалицияси ўртасида кечди.

Бюллетенларнинг 12 фоизини текшириб чиққан Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, ҳозирча "Грузия орзуси" коалицияси (54 фоиз) "Бирлашган миллий ҳаракат" партиясидан (41 фоиз) олдинда бормоқда.

Президент Саакашвили мухолифатдаги “Грузия орзуси” коалициясини мамлакатни Ғарб давлатларидан узоқлаштириб, Москва орбитасига қайта олиб келишини таъкидлаб келади.

Иванишвили бу иддаоларни рад этиб, Саакашвили ҳукуматини авторитар бошқарув тизимини тузганликда айблайди.

Грузиядаги парламент сайловини 1500 дан зиёд яқин халқаро кузатувчи кузатди.
XS
SM
MD
LG