Линклар

logo-print
АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта Афғонистоннинг мудофаа ва ички ишлар вазирлари билан телефон орқали боғланиб, НАТО ва афғон кучларига қарши уюштирилаётган ҳужумларни бартараф этиш бўйича сўзлашувлар олиб борди.

Бу Панеттанинг янги сайланган мудофаа вазири Бисмиллаҳ Хон Муҳаммади ва ички ишлар вазири Ғулом Мужтаба Патанг билан бўлган илк сўзлашуви бўлди.

Телефон орқали ўтган мулоқот душанба куни Афғонистоннинг шарқий ҳудудида 14 киши, жумладан, уч НАТО аскари ва тўрт полициячи ўлимига сабаб бўлган худкуш ҳужумдан сўнг уюштирилди. Кеча Хўст шаҳрида худкуш шахс бомба ўрнатилган мотоциклни одамлар гавжум жойда портлатганди. Портлаш учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG