Линклар

Amnesty озарбайжонлик ёш ҳуқуқ фаолини озод этишга чақирмоқда


Заур Қурбонли

Заур Қурбонли

Amnesty International халқаро ташкилоти Озарбайжон ҳукуматини ҳибсга олинган ёш фаолни озод этишга чақирмоқда.

Заур Қурбонли якшанба куни оддий кийимда бўлган бир гуруҳ кишилар тарафидан ҳибсга олинган эди.

“Нидо” мухолифат ёшлар ҳаракати етакчиси Қурбонли "Демократия учун куйла" акциясида фаол қатнашган эди. Акция жорий йилги “Евровидение” танлови ғолибини Озарбайжондаги инсон ҳуқуқларининг бузилишини қоралашга чақирган .

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги вакили кўра, Заур Қурбонли гиёҳванд моддалар билан иш олиб бориш айблови билан қўлга олинган ва унинг офисида “ноқонуний ҳужжатлар” топилган.

Ёш мухолифатчи судгача 15 кун давомида ҳибсда сақланади.
XS
SM
MD
LG