Линклар

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадинажод етакчилигидаги делегация билан Ню Йоркка сафар қилган тасвирчи АҚШ ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради.

Бу ҳақда Эронга қайтишдан бош тортган тасвирчи Ҳассан Гол Ҳанбанни ҳимоя қилаётган ню-йорклик адвокат Паул Одвайер маълум қилди.

Адвокатга кўра, Ҳанбаннинг рафиқаси ва болалари ҳам Эронни тарк этишган. Айни дамда уларни АҚШга олиб келиш ишлари олиб борилмоқда.

Сиёсий бошпана олиш жараёни олти ойга чўзилиши мумкин.

Президент операторини сиёсий бошпана сўрашга ундаган сабаблар ҳозирча очиқланмаяпти.

Маҳмуд Аҳмадинажод АҚШга БМТ Бош Ассамблеясида президент ўлароқ сўнгги маротаба чиқиш қилиш учун ташриф буюрган эди.
XS
SM
MD
LG