Линклар

Ҳонг-Конг яқинида кема ҳалокатида 36 одам нобуд бўлди


Ҳонг-Конгнинr Виктория порти, 2011 йил 1 январ.

Ҳонг-Конгнинr Виктория порти, 2011 йил 1 январ.

Ҳонг-Конг яқинида йўловчи кема паром билан тўқнашиб кетгани оқибатида, сўнгги хабарларга кўра, 36 киши нобуд бўлган, ўнлаб одам тан жароҳати олган.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, кема ҳалокати Хитой миллий байрами муносабати билан ташкиллаштирилган мушакбозликни Виктория портида кемадан томоша қилмоқчи бўлган тахминан 120 кишини олиб кетаётган пайтда рўй берган.

Ҳукумат расмийлари сешанба куни тонгга қадар ҳалокат пайтида ўлган 25 одамнинг жасадлари топилгани, қидириш ишлари давом этаётганини билдирди.

Ҳалокатга учраган кемадаги 100дан ортиқ одам қутқариб олинган ва касалхонага олиб борилган.
XS
SM
MD
LG