Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:29

Грузия: парламент сайловида мухолифат ҳозирча олдинда


Грузия Марказий сайлов комиссияси 20 фоиз овоз санаб бўлинганидан кейин “Грузия орзуси” коалицияси 54 фоиз, “Бирлашган Миллий Ҳаракат” 41 фоиз овоз олганини маълум қилди.



Грузия парламент сайловида берилган овозларни ҳисоблаш давом этмоқда.

Дастлабки маълумотларга қараганда, миллиардер Бидзина Иванишвили етакчилигидаги “Грузин орзуси” мухолифатчилар блоги олдинда бормоқда.

Амалдаги президент Михаил Саакашвили бошқарган “Бирлашган миллий ҳаракат” учун берилган овозлар бир неча соат аввал олдинда бораётган “Грузин орзуси” блогиникидан 20 фойизга кам эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, тафовут тобора озайиб бормоқда.

Марказий сайлов комиссияси, овоз бериш участкаларининг 10 фойизи бўйича эълон қилган маълумотларга кўра, овозларнинг 57 фойизини “Грузин орзуси” блоги, 38 фойизини “Бирлашган миллий ҳаракат” олганлиги маълум бўлган эди.

Ахборот агентликлари Грузия МСК матбуот котиби Эка Азарашвилига таяниб, хабар қилишича, овоз бериш участкаларининг 20 фойизи натижаси чиққач, “Грузин орзуси” 54, “Бирлашган миллий ҳаракат” 40 фойиз овоз олгани маълум бўлди.

Воқеа ривожини Озодликда кузатиб боринг.
XS
SM
MD
LG