Линклар

REFORMAT кинофоруми бош соврини ўзбекистонлик режиссёрга берилди


Кинорежиссёр Олег Карпов ва рафиқаси Умида Аҳмедова.

Кинорежиссёр Олег Карпов ва рафиқаси Умида Аҳмедова.

Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги "Лофт ЦЕХ" санъат марказида 27-30 сентябр кунлари ўтказилган REFORMAT Халқаро кинофорумининг бош мукофоти, 700 АҚШ доллари миқдоридаги пул ва диплом “Фаришта ва унинг икки эри” номли филм режиссёри ўзбекистонлик Олег Карповга топширилди.

1 октябр куни совринларни топширим маросимида, биринчи ўрин учун ажратилган 400 долларлик мукофот қисқа метражли “Лост” филми муаллифи қирғизистонлик Нурлан Асанбековга берилди.

Қозоғистонлик режиссёр Арса Исатаевнинг “Тупурдим” номли қисқа метражли филми кинофорумда иккинчи ўринни эгаллади.

Учинчи ўринга ажратилган 200 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот ўзбекистонлик Александр Барковскийга насиб этди.
XS
SM
MD
LG