Линклар

logo-print
Эроннинг миллий пул бирлиги – риёлнинг АҚШ долларига нисбатан қиймати 2 октябр куни камида 9 фоизга пасайди.

Теҳрондаги пул алмаштириш билан шуғулланувчи саррофларга кўра, сешанба куни бир АҚШ долларининг курси тахминан 37500 риёлга тўғри келган.

Душанба куни бир доллар 34200 риёлдан алмаштирилган.

Рейтерс ва Франс Пресс ахборот агентликлари хабарига кўра, Эрон риёли ўтган ҳафта бошидан бери тахминан 30 фоизга, 2012 йил бошидан бери 80 фоизга арзонлаган.

АҚШ Давлат департаменти риёл қадрининг пасайгани Эронга нисбатан жорий қилинган халқаро санкциялар муваффақияти эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG