Линклар

Грузия Президенти Михаил Саакашвили сешанба куни телевидение орқали қилган чиқишида ўзи етакчилик қиладиган “Бирлашган Миллий Ҳаракат” партияси 1 октябр кунги парламент сайловида мағлубиятга учраганини тан олди.

Сайловда берилган овозларни санаш давом этмоқда.

Дастлабки натижаларга кўра, 20 фоиз овоз санаб бўлинганидан кейин миллиардер Бидзина Иванишвили етакчилигидаги “Грузия орзуси” мухолифат коалицияси партиялар рўйхати бўйича 54 фоиз, Саакашвилининг “Бирлашган Миллий Ҳаракати” 41 фоиз овоз олган.

Бошқа сиёсий партиялар уч фоиздан камроқ овоз олган.

Грузия парламентидаги 150 ўриннинг 77таси партиялар рўйхати бўйича сайланган номзодларга, қолган 73 ўрин мустақил номзодларга ажратилган.

1 октябр кунги сайловда 14та сиёсий партия ва иккита блок номзодлари иштирок этди.
XS
SM
MD
LG