Линклар

Туркия собиқ президентининг жасади эксгумация қилинди


Туркиянинг марҳум президенти Турғут Ўзал.

Туркиянинг марҳум президенти Турғут Ўзал.

Туркиянинг марҳум президенти Турғут Ўзалнинг жасади сешанба куни Истанбулда эксгумация қилинди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, прокурорлар эксгумация орқали Ўзал заҳарлаб ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга аниқлик киритмоқчи.

Мутахассислар токсикологик текширув натижалари аниқ бўлиши учун бир неча ой керак бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Турғут Ўзал 1993 йил апрелида президент вазифасини бажарётган пайтда 65 ёшида тўсатдан вафот этган.

Расмий маълумотларда Турғут Ўзал юрак ҳуружи натижасида ўлгани билдирилган.

Бироқ Ўзалнинг яқинлари ва қариндошлари у заҳарлаб ўлдирилган, деган ишончда.
XS
SM
MD
LG