Линклар

logo-print

Грузия: Мухолифат коалицияси президентни истеъфога чиқишга чақирди


Грузиядаги мухолифат коалицияси лидери Бидзина Иванишвили.

Грузиядаги мухолифат коалицияси лидери Бидзина Иванишвили.

Грузиядаги парламент сайловида ғолиб чиққан коалиция лидерлари президент Михаил Саакашвилини истеъфога чиқишга чақирди.

“Грузия орзуси” мухолифат коалицияси лидери, миллиардер бизнесмен Бидзина Иванишвили президент Саакашвили кўп хатоликка йўл қўйгани боис муддатидан бир йил олдин истеъфога чиқиши ва президентлик сайлови ўтказиш ҳақида буйруқ бериши кераклигини айтди.

- Менимча, Саакашивили ўзи истеъфога чиқа олади. Менимча, унинг бугунги баёнотидан кейинги қадами, истеъфога чиқиш ва президентлик сайлови ўтказишга чақириши энг тўғри қадам бўлади, дея баён қилди “Грузия орзуси” коалицияси лидери.

Сешанба куни Тбилисида ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Иванишвили ўз коалицияси етакчилигидаги янги ҳукумат Саакашвилининг Европага интеграциялашиш ва ниҳоят НАТОга аъзо бўлиш сиёсатини давом эттиришини билдирди.
XS
SM
MD
LG