Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Туркманистонга бўлган икки кунлик расмий ташрифи ўз якунига етди.

1-2 октябр кунлари ўтган ташриф давомида Ислом Каримов ва Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов қатор масалалар бўйича музокаралар олиб боришди.

Музокараларда минтақа сув заҳираларидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани айтилмоқда.

Томонлар ушбу масала бўйича умумий позицияни баён қилдилар. Унга кўра, сув-энергетика соҳасига доир масалаларни ҳал қилиш, трансчегаравий дарёлар юқори қисмида гидроэнергетик иншоотларни қуриш халқаро қонунлар нормаларига мувофиқ равишда – ушбу сув заҳираларидан фойдаланадиган қўшни давлатлар манфаатларига зарар етказмасдан амалга оширилиши шарт.

Музокаралар якунида Қўшма баёнот билан бирга, 2013-2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик шартномаси, Ўзаро юк етказиб бериш тўғрисидаги битим ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.
XS
SM
MD
LG