Линклар

logo-print

Россия НАТОни Сурия ишига аралашмасликка такроран чақирди


Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Геннадий Гатилов.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Геннадий Гатилов.

Москва НАТО ва бошқа кучларни Сурияда давом этаётган қонли тўқнашувларга аралашиш учун “баҳона” изламасликка чақирди.

Интерфакс ахборот агентлигига берган интервюсида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Геннадий Гатилов Россия “гуманитар йўлаклар ва буфер ҳудудлар” яратилишига ҳам қарши эканини таъкидлаб ўтди.

НАТО аъзоси Туркия ҳудудига Сурия тарафидан уюштирилгани айтилаётган миномёт ҳужуми икки давлат ўртасидаги тангликнинг ортишига сабаб бўлганди.

Анқара бундай воқеа яна қайталанса, сўзсиз жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирди.

Гатилов икки давлатни вазминликка чақирар экан, “Сурия мухолиф кучлари орасида радикалларнинг сони ортиб бораётгани"ни айтди.

Аввалроқ Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия ҳукуматини президент Башар Ассадга нисбатан ўтказилмоқчи бўлган халқаро босимга қарши чиқиб, Суриядаги оммавий қатлнинг давом этишига замин яратаётганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG