Линклар

Украина парламенти бесоқолбозликни очиқ тарзда ташвиқ қилиш ва қўллаб-қувватлашни маън этувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ қабул қилди.

Сешанба куни қонунчилар тарафидан қўлланган қонун лойиҳаси мамлакатда бесоқолбозликни ташвиқ қилишни, яъни гейларни ижобий томондан кўрсатишни жиноий ҳаракатга тенглаштиради.

Қонун лойиҳасини қўллаганларга кўра, “гомосексуализмнинг оммалашиши миллий хавфсизликка таҳдид солади”, чунки бундай ҳаёт тарзи мамлакатда ВИЧ/СПИД “эпидемияси”га, оила институтининг бузилишига ҳамда туғилишнинг камайиши ва “демографик бўҳрон”га олиб келиши муқаррар.

Ушбу қонунни бузганларга 5 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Агар парламент қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда ҳам қабул қилса, у президент Виктор Янукович имзосига юборилади. Президент имзосидан сўнг лойиҳа тўлақонли қонунга айланади.
XS
SM
MD
LG