Линклар

logo-print
Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Грузияда бўлиб oтган парламент сайловларида “Грузия орзуси” мухолифат коалициясининг ғолиб чиқиши грузинларнинг ўзгаришларга бўлган интилишига далил эканини айтди.

Медведевга кўра, сайлов натижалари Грузия сиёсий саҳнасида актёрларнинг кўпайишига туртки бўлади.

АҚШнинг Грузиядаги элчиси Ричард Ноланд президент Михаил Саакашвилини “мамлакатда демократиянинг улғайиши йўлидаги яна бир муҳим босқич бошида тургани” билан табриклади.

Элчи ўз баёнотида “Грузия орзуси” коалициясини сайловлардаги ғалабаси билан қутлади.

Грузиянинг айирмачи минтақаси Жанубий Осетия расмийлари Грузиядаги “ижобий кучлар” билан мулоқотга тайёр эканини билдиришди.

Мамлакатнинг яна бир айирмачи ўлкаси Абхазиянинг Ташқи ишлар вазири ўринбосари Иракли Хинтба Грузиядаги сайловларни “чет ўлканинг ички сиёсати” деб, уларни шарҳлашдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG