Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:24

Иванишвили президент Саакашвилини истеъфо беришга чақирди


Грузиядаги парламент сайловчида ғолиб чиққан мухолифат партияси етакчиси Бедзина Иванишвили мамлакатнинг амалдаги президенти Михаил Саакашвилини истеъфо беришга чақирди.

Аввалроқ Саакашвили сайловдаги мағлубиятини тан олган эди. Ўз чиқишида Саакашавили мухолифат лидерига бош вазирлик лавозимини таклиф этиши мумкинлигига ишора қилганди.

Жаноб Иванишвилининг ғалабаси Грузия мустақиллик йилларида юз берган илк демократик ҳукумат ўзгаришини англатади.

Президент Саакашвили 2003 йилдан буён Грузияга раҳбарлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG