Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:40

Рақамалаштирилган “Иккинчи хотин” филми Гулнора Каримовага топширилди


Тошкентда “Олтин гепард” халқаро кинофестивалининг очилиши доирасида Россиянинг "Госфильмофонд" ташкилоти Гулнора Каримова орқали Ўзбекистонга реставрация қилинган ва рақамлаштирилган “Иккинчи хотин” филмини топширди.

Овозсиз, оқ-қора филм 1927 йилда совет режиссёри Михаил Доронин томонидан "Ўзбекфилм" базасида суратга олинган эди. Мазкур лента ўзбек кинематографларининг илк тажрибаларидан бири ҳисобланади.

“Иккинчи хотин” филмининг бирламчи материаллари Россиянинг "Госфильмофонд"да сақланган эди. Унинг нусхасини Россия "Госфильмофонд"ининг Европадаги вакили Арно Фрилле ва россиялик кинорежиссёр Владимир Меншов Гулнора Каримовага топширишди.
XS
SM
MD
LG