Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:31

Каримов ва Бердимуҳаммедов темир йўл лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда


Ўзбекистон ва Туркманистон “Навоий –Туркманбоши – Баку –Тбилиси -Карс“ темир йўл лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда икки мамлакат президентлари Ислом Каримов ва Қурбонқули Бердимуҳаммедовларнинг Ашҳободда имзолаган қўшма баёнотида таъкидланган.

“Навоий –Туркманбоши – Баку –Тбилиси -Карс“ темир йўли Хитойни Марказий Осиё орқали Европа темир йўл тармоғига боғлайди ва бу йўлдан йилига 30 миллион тонна юк олиб ўтиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Ашҳободга икки кунлик расмий ташрифи бугун ниҳоясига етди.
XS
SM
MD
LG