Линклар

2-5 октябр кунлари АҚШ ҳарбий кучларида яқинда тайинланган 17 нафар генерал ва адмираллар АҚШ Миллий мудофаа университетининг беш ҳафталик кучайтирилган “Кейпстоун” дастури доирасида Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда Тошкентдаги АҚШ элчихонаси маълум қилди.

Элчихона хабарномасида айтилишича, барча генерал ва адмираллар миллий хавфсизлик, ҳарбий стратегия, идоралараро муносабатлар ва асосий иттифоқдош миллатлар каби масалалар бўйича муҳим муаммоларни қамраб олувчи “Кейпстоун” дастурида қатнашиши талаб этилади.

“Кейпстоун” дастурининг барча тингловчилари чет элдаги танишув сафарларида иштирок этиб, АҚШ бирлашган қўмондонлиги ҳарбий қўмондонлари, Америка элчилари, элчихона ходимлари ва чет эл ҳукуматларининг сиёсий ва ҳарбий етакчилари билан муносабатга киришади.

Таклиф этилган генерал ва адмиралларнинг Ўзбекистон ҳукуматидаги юқори лавозимли мулозимлар, шунингдек, мамлакатдаги етакчи ҳарбий ва тарих институтларидаги мутахассислар билан учрашиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG