Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:35

Бойсунда мухолифат фаоли Фахриддин Тиллаев ҳибсга олинган


Мухолифатдаги Эрк демократик партияси Марказий кенгаши аъзоси бўлган Тиллаев 3 октябр куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида милиция ходимлари томонидан олиб кетилган.

- Ҳозирча мухолифатчининг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда, телефони ўчган, деди Эрк демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов.

Ўтган ой Тошкент суди Фахриддин Тиллаев, Нуриддин Жуманиёзов ҳамда Абдулла Тожибой ўғлини ноқонуний фаолиятда айблаб, ҳар бирини юз минимал иш ҳақи (7.235.500 сўм) миқдорида жаримага тортган эди.

Учовлон шанба куни Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ мавзесида жойлашган меҳнат биржасида милиция ходимлари тарафидан ушлаб олиб кетилди.

Фаоллар иш топиш илинжида меҳнат бозорига келган одамларга "Мустақил мардикорлар касаба уюшмаси"га кириш учун варақалар тарқатишган.

Ҳуқуқ фаоллари ўзларига қўйилган айбловни асоссиз деб, Тошкент шаҳар Ҳамза туман суди қарори юзасидан юқори инстанцияга арз қилишларини айтишган эди.
XS
SM
MD
LG