Линклар

Туркияда марҳум президент Турғут Ўзалнинг жасади текширилмоқда


Туркиянинг марҳум президенти Турғут Ўзал.

Туркиянинг марҳум президенти Турғут Ўзал.

Туркияда марҳум президент Турғут Ўзалнинг жасади қабридан қазиб олинган. Уни заҳарлаб ўлдиришгани ҳақидаги даъволарни ўрганиш мақсадида жасад текширилади.

Бу ҳақдаги буйруқ Туркия Бош прокуратураси томонидан берилган. Туркиянинг саккизинчи президенти Турғут Ўзал 1993 йили 17 апрелда ўзининг Анқарадаги қароргоҳида юрак хуружидан вафот этган эди.

Бироқ, унинг беваси Самра Ўзал хар доим ўз эри оғир метал моддаси билан заҳарланганини даъво қилиб келган.

Ниҳоят, жорий йилнинг 13 июнида Туркия давлат аудит кенгаши Ўзалнинг ўлимини шубҳали дея топди ва буни текширишга буйруқ берди.
XS
SM
MD
LG