Линклар

logo-print

Геннадий Онишченко: "Мигрант - сиёсий мурда!"


Россия бош санитари Геннадий Онишченко.

Россия бош санитари Геннадий Онишченко.

Меҳнат муҳожирларининг ижтимоий ҳимояланмаганини таъкидлаган Роспотребнадзор раҳбари Геннадий Онишченко уларни “сиёсий мурдалар”, деб атади.

Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва инсон фаровонлиги соҳасидаги назорат бўйича Федерал хизмат ёки, соддароқ қилиб айтадиганда, Роспотребнадзор мигрантлар ҳимоясига бир-икки оғиз сўз гапирди.

Ўзининг ғаройиб таклифларию чиқишлари билан ном қозонган тузилма раҳбари Геннадий Онишченко Россиядаги меҳнат муҳожирлари ижтимоий муҳофазаланмаганини ўзига хос тарзда тушунтиришга уриниб кўрди.

“У (меҳнат муҳожири – таҳр.) мамлакатимизда сиёсий мурда, жисмонан мавжуд, лекин сиёсий жиҳатдан мавжуд эмас”, дея Геннадий Онишченко сўзларини келтиради Интерфакс.

Онишченко меҳнат муҳожирлари турли касалликларни тарқатишда асосий хавф туғдираётган қатлам эканини таъкидлаб, “Улар бизга фақат фавқулодда вазиятларда мурожаат қилишади. Агар муҳожир сил касалига чалиниб шунчаки йўталиб юрса, бизга мурожаат қилмайди”, деди.

- Яхшиси у бориб бур бурда нон сотиб олади, дея хулоса қилади Роспотребнадзор раҳбари.

Юзаган келган вазиятда ташкилот раҳбари биринчи навбатда Россия тадбиркорларини айблади.

- Улар мамлакатимизда ким сифатида яшаб келади? Уларга ҳақ тўламаса бўлади, уларни моллар аҳволига тушириш мумкин. Улар битта жойда навбатма-навбат ётишади, дея жаҳл қилди Геннадий Онишченко.

Эслатиш жойизки, жорий йилнинг февралида Роспотребнадзор раҳбари мигрантларни подвалларга жойлаштиришни таъқиқлашни таклиф қилган эди. Генннадий Онишченко “ноқонуний миграция ноқонуний мигрантнинг мавжудлигида манфаатдор иш берувчи мавжуд бўлгунгача” сақланишини гапириб ўтган.

Россияда 2012 йилда 1,7 миллион хориж ишчисига квота ажратилган. Путин ҳукумати кейинги йилда бу рақамларни сезиларли даражада камайтириш ниятини билдирмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG