Агар Эрон ядровий иншоотларига ҳарбий ҳужум уюштирилса¸ ўн минглаб аҳоли ўлиши¸ жиддий жароҳат олиши мумкин. АҚШ таҳлилчилари ва эронлик фаоллар биргаликда ҳозирлаган тадқиқот хулосаси шундай. “Оятуллоҳнинг ядровий ўйини” деб номланган махсус ҳисобот¸ Эронга ҳужум уюштиришнинг гуманитар оқибатлари жиддий ўрганилган илк тадқиқот ишидир.
55 яшар Марям Эрондаги уранни тўйинтириш заводи жойлашган шаҳарчада яшайди. Бу шаҳарча эса¸ қадим Исфаҳон этагида ўринлашган. Ўз шаҳрига ҳарбий ҳужум бўлиши хаëлига келтира олмаëтган Марям¸ бу ҳужум оқибатларини тасаввур қилишга ҳам ожизлигини айтади.
- Бундай ҳужум эҳтимоли мени жуда қўрқитади. Лекин бу ҳужумнинг менга ўхшаганлар ҳаëтига таъсирини ақлимга сиғдира олмайман¸ дейди Марям.
Куни-кеча эълон қилинган янги ҳисобот¸ Марям ва у кабилар хаëлига келтира олмаëтган айнан шу жиҳатга ойдинлик киритади.
Ҳисоботга кўра¸ Эрондаги тўрт уранни тўйинтириш муассасасидан бири бўлган Исфаҳондаги бу иншоотда қарийб 371 тонна уран бор ва Исроил ëки АҚШ Эронга ҳарбий зарба берган тақдирда¸ албатта¸ бу объект ҳам нишонга олинади.
Ютадаги Ҳинкли сиëсат институти ва Умид ноҳукумат ташкилоти ҳамкорликда ҳозирлаган янги ҳисоботда¸ Исфаҳондаги ядровий иншоотга ҳужум қилинган тақдирда¸ Марям ва у каби икки миллионлик Исфаҳон аҳли учун фожиа юз беражаги айтилади.
Марям балки бундай ҳужум қилинган заҳотиëқ ўлмас¸ аммо унинг ҳужумдан бир соат ўтар-ўтмас Исфаҳон осмонини қоплайдиган ядровий заҳарга тўйинган енгил булут таъсирида ўладиган ëки фалаж бўладиган 70 минг одамдан бири бўлиш эҳтимоли жуда юқоридир¸ деган хулоса чиқади ҳисоботдан.
Бундай сценарий эса¸ Исроил ëки АҚШ Эрон ядровий дастурини зарарсизлантириш иддаоси билан Исфаҳондаги уранни тўйинтириш муассасасига бомба ташлаган тақдирда¸ Чернобил фожиасига ўхшаш вазият юзага чиқишини англатади.
Озодлик билан суҳбатда “Оятуллоҳнинг ядровий ўйини” ҳисоботи муаллифларидан бири Хусрав Семноний бу эҳтимолий манзарани шундай тасвирлайди:
- Ҳаводаги заҳарли тутун етиб келиши билан одамлар териси куяди¸ кўзлари кўр бўлиб қолади¸ ўпка буткул ишдан чиқади¸ буйраклар заҳарланади. Кўп ўтмай улар тери саратони¸ ëки саратоннинг бошқа туридан ўлиши мумкин¸ дейди қўрқинчли сценарий ҳақида гапирган Семноний.
АҚШда ҳозирланган ҳисоботда¸ Исроил ва АҚШ Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиш режасини чиппакка чиқариш мақсадида ҳужум қилиши мумкин объектлар орасида Исфаҳондаги иншоотдан ташқари¸ Натанз¸ Арак ва Бушеҳрдаги иншоотлар ҳам бор.
Бу иншоотларга бомба ташланган тақдирда¸ уларда ишлаëтган олимлардан тортиб то қўриқчиларга қадар бирор одам тирик қолмайди¸ дейди ҳисобот муаллифларидан бири Семноний.
- Тахминларимизга кўра¸ тўртала ядровий иншоотга ҳужум қилиниши биланоқ ўладиганлар сони 5000 га яқин бўлади. Агар бу рўйхатга бошқа жойлар ҳам қўшилса¸ биринчи зарба билан ўладиганлар сони 10 мингдан ошиши мумкин¸ дейди Семноний.
Эрон ҳукуматининг фалокатлар даврида вазиятни назоратга олишда нўноқлиги ва радиоактив чиқиндилар ëйилишини тўхтатишга қодир эмаслиги¸ ҳисоботга кўра¸ ҳужумдан билвосита талофат кўрадиганлар сонини бир неча баробарга ошириб юборади.
Янги Америка жамғармасининг Эрон бўйича етакчи мутахассиси Афшин Молавий¸ “Оятуллоҳнинг ядровий ўйини” ҳисоботи¸ Эронга ҳарбий зарба бериш эҳтимолини муҳокама қилаëтган Ғарб ҳукуматлари эътиборсиз қолдираëтган инсоний талафотларга ойдинлик киритганини айтади:
- Одамлар Эронга ҳарбий ҳужум қилиш истиқболи ҳақида совуққонлик билан гапирмоқда. Бундайлар ҳужумларнинг геосиëсий¸ гео-иқтисодий оқибатлари¸ нефт нархига таъсири каби масалаларни қўполларча муҳокама қилмоқдалар. Аммо ҳозирга қадар ҳеч ким Эронга ҳужум қилишнинг инсоний оқибатлари ҳақида лом-мим демади. Бу оқибатлар эса ўта мудҳиш. Шу боис¸ янги ҳисобот мавжуд бўшлиқни тўлдирди. Бу ҳисоботни Ғарб ҳукуматларида ўтирган энг катта амалдорлар¸ Исроилдагилар¸ қолаверса бутун дунë аҳли ўқиб чиқиши лозим¸ дейди Молавий.