Линклар

logo-print

Аксар ўзбекистонликлар учун океан ортидаги “сеҳрли диëр”га ишлаб¸ пул топиш имконини берувчи Green Card лотереясида ютиш ҳаëтининг катта орзуларидан бирига айланган. 2014 йилнинг 1 октябридан ана шу орзуни кўзлаëтганлар учун ариза топшириш жараëни бошланди.

1 октябр куни АҚШ Давлат Департаменти 2016 йил учун Diversity Immigrant Visa (DV) дастурининг расман бошланганини эълон қилди.

Бу бир ойлик давр ичида АҚШ га ишлаш ва яшаш учун кетишни орзу қилганлар талаб қилинган ҳужжатларни топширишлари мумкин.

1 октябр куни Озодликка сим қоққан ўзбекистонликлардан бири¸ ана шу ҳужжат жараëнининг қандай кечиши ва "қанчага тушиши” билан қизиқди:

- Мен Green Card тўғрисида сўрамоқчи эдим. Қандай мурожаат қилинади¸ қанча кетади ҳужжат жўнатишларга¸ шуни айтиб берасизларми? деб сўради Ўзбекистон қишлоқларидан бирида яшовчи ëш суҳбатдош.

Озодлик билан суҳбатда Чехиядаги АҚШ элчихонасининг Консуллик бўлими ходими¸ бу саволга имкон қадар оддий қилиб жавоб беришга уринди:

- Green Card лотереясида қатнашмоқчи бўлганлар қиладиган биринчи иш¸ элчихона сайтига кириш бўлиши керак¸ чунки бу лотереяга фақат электрон аризалар қабул қилинади. Визалар¸ деган бўлимдан Diversity Visa деган жойни топиб¸ ўша саҳифага кириш керак. Бу ерда эса¸ ҳужжатларни қандай ҳозирлашдан тортиб¸ уни АҚШ Давлат Департаменти расмий сайтига қандай қилиб жўнатишга қадар бўлган барча ҳаракат қадам-ба-қадам тушунтирилган¸ дейди АҚШ Консуллик хизмати расмийси.

АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий сайтида Green Card лотереяси ва унда қатнашиш шарт-шароитлари ҳақида бир неча тилларда¸ хусусан ўзбек тилида ëзилган тушунтириш матнига ўтиш бор.

АҚШ Давлат Департаменти вакили Озодлик муштарийларига лотереяда қатнашиш учун лозим ҳужжатларни тайëрлаш ва жўнатишни ноябргача ҳали вақт бор¸ демасдан¸ имкон қадар тезроқ қилишни тавсия этади.

- Акс ҳолда¸ дунë бўйлаб миллионлаб одам муҳлат тугаши арафасида ҳужжат жўнатишга киришиши боис¸ системада узилишлар рўй бериши ва Интернет тезлиги анчайин паст бўлган Ўзбекистондан туриб лотереяда қатнашмоқчи бўлганлар ҳужжатлари ўтмай қолиши мумкин¸ деб огоҳлантиради консуллик ходими.

Ҳар йил октябр ойида АҚШ Давлат Департаменти томонидан ўтказиладиган Green Card лотереяси натижасида жами 50 минг хорижийга Америкада доимий яшаш ҳаққини берувчи Иммиграция визаси тақдим этилади. Ҳар йили бу визага мурожаат қилиши мумкин давлатлар рўйхати ўзгариб туради.

- Агар бирор давлат фуқаролари кейинги беш йил давомида 50 дан ошиқ Green Card ютишга муваффақ бўлган бўлса¸ бу давлат фуқароларининг ҳужжат топширишлари муайян муддатга тўхтатилади¸ дейди АҚШ Давлат Департаменти Консуллик хизмати вакили.

Гарчи кейинги йилларда Green Card ютиб АҚШга кетаëтган ўзбекистонликлар сони йилдан-йилга ошиб бораëтган бўлса ҳам¸ 2016 йилги лотереяда Ўзбекистон фуқаролари ҳужжат топширишга ҳақли давлатлар рўйхатидадир.

2016 йилги Green Card лотереясига ҳужжат топширмоқчи бўлганлар¸ Давлат Департаменти белгилаган мезонларга кўра¸ 18 ëшга тўлган бўлиши шарт. Камида ўрта ѐки унга тенглаштирилиб, 12 йиллик бошланғич ва ўрта таълимни муваффақиятли тамомлаш деб белгиланувчи таълимга; ЁКИ сўнгги беш йил ичида энг камида икки йиллик тайѐрлов ѐки тажриба талаб қилувчи фаолиятда икки йиллик иш тажрибага эга бўлган шахслар яшаб турган жойидан қатъий назар¸ бу виза учун мурожаат қилишга ҳақлидир.

- Бошқа турдаги иммиграция визаларидан фарқли¸ Green Card лотереясида қатнашишга ҳужжат топшириш бепул ва буни ҳамма яхши билиб қўйиши лозим. Зотан¸ бу лотереяга ҳужжат топшириш учун ҳақ оладиган сайтлар ва ташкилотларнинг АҚШ Давлат Департаментига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Лотереяда ютиб чиққанлар¸ иммиграция визасини ҳозирлаш учун талаб қилинадиган ҳақни тўлашлари лозим бўлади. Ҳозирда бу ҳақ 330 АҚШ долларини ташкил этади¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Чехиядаги АҚШ элчихонаси Консуллик хизмати расмийси.

Азиз муштарий¸ мабодо Сиз ўзингиз¸ ўтган йилларда DV дастури бўйича АҚШ Green Cardи ютиб¸ Америкада яшаб¸ ишлаëтган бўлсангиз¸ ëхуд бу лотереяга ҳужжат топшириб¸ унда юта олмаган бўлсангиз¸ ўз тажрибангизни бошқалар билан ўртоқлашишингиз мумкин.

Бунинг учун¸ қилган амалларингиз¸ кўрган-кечирганларингиз ҳақида¸ "Шарҳ" қутисига ëзиб юборсангиз бўлди.

Сизга олдиндан ташаккур!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG