Линклар

logo-print

Расмий Тошкент ўқувчилар пахта теримига жалб қилинганини тасдиқламади


Расмий Тошкент Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари пахта теришга жалб қилинаётгани тўғрисида халқаро оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга раддия берди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги тарқатган баёнотда “Хориж матбуотининг Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги мактаб ўқувчиларининг пахта теримига жалб қилинаётгани тўғрисидаги аноним хабарлари текширувлар давомида тасдиқланмагани” маълум қилинган.

Вазирликнинг билдиришича, мактаб ўқувчиларини пахта теримига жалб қилмаслик юзасидан жиддий мониторинг олиб борилмоқда. Шу мақсадда вилоятлар ва туманларда махсус назорат гуруҳлари ташкил қилинган.

Би р неча кун аввал халқаро ахборот воситалари, жумладан, Озодлик радиоси 25 сентябрдан бошлаб Иштихон туманидаги мактаб ўқувчилари пахта даласига олиб чиқилаётгани ҳақида маълумот тарқатган эди.
XS
SM
MD
LG