Линклар

Эронда норозилар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлди


Iran -- Iranian riot police stand next to a garbage container which is set on fire by protesters in central Tehran, near the main bazaar, 03Oct2012

Iran -- Iranian riot police stand next to a garbage container which is set on fire by protesters in central Tehran, near the main bazaar, 03Oct2012

Эрон пойтахти Теҳронда чоршанба куни миллий валюта-риалнинг қадри кескин тушиб кетганига қарши норозилик намойишига чиққанлар ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.

Полиция норозиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. Кўплаб одамлар ҳибс қилинган.

Сўнгги ҳафтада Эрон миллий валютаси долларга нисбатан 40 фоизга қадрсизланган. Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод Теҳрон ядровий соҳадаги тадқиқотларини тўхтатмаслигини билдирганидан сўнг бу мамлакатга киритилган халқаро санкцияларни назарда тутган ҳолда, ғарб мамлакатларини Эронга қарши иқтисодий уруш очганликда айблади.
XS
SM
MD
LG