Линклар

АҚШда Россия разведкаси билан ҳамкорлик қилганларга айблов билдирилди


Қўшма Штатларда Россия разведкаси ва ҳарбий ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишда гумонланган 11 кишидан иборат гуруҳга айблов билдирилди.

Ню Йорк прокуратураси тарқатган маълумотда айтилишича, гуруҳ ноқонуний тарзда микроэлектроника экспорти билан шуғулланган. Бу ускуналар ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин.АҚШда микроэлектроника экспорти ҳукуматнинг қатъий назорати остига олинган.

Маълумотда айтилишича, микроэлектроника экспорти бир неча йиллардан бери АҚШ ва Россия ширкатлари ёрдамида амалга оширилиб келинган.Айбланувчилар орасида келиб чиқиши россиялик бўлган АҚШ фуқаролари бор. Улар узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG