Линклар

Қирғизистонда ҳокимиятни босиб олишга даъват қилган депутатлар ҳибс қилинди


Қирғизистон парламенти депутатлари Қамчибек Ташиев ва Садир Жапаров 48 соатга ҳибс қилинди.

Ташиевнинг адвокати Икрамидин Айткуловнинг билдиришича, икки депутат ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилганликда гумонланиб қўлга олинган. Уларга ҳозирча айблов билдирилгани йўқ. Адвокатнинг айтишича, депутатлар пайшанбага ўтар кечаси Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб кетилган.

3 октябр куни Бишкек марказий майдонида Қумтор олтин конини миллийлаштириш талаби билан ўтган митингда “Ата Журт” партияси лидерларидан бири Қамчибек Ташиев масъулиятни ўз зиммасига олишини билдириб, халқни ҳокимиятни босиб олишга чақирган эди. Шундан сўнг митингчилар ҳокимият биносига бостириб киришга ҳаракат қилган. Тартибсизликларда 12 киши, жумладан, олти милиция ходими жабрланган. Мазкур иш бўйича тўрт киши қўлга олиниб, тергов қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG