Линклар

logo-print
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувида Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг ярим финалига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Голларга мезбонлардан Лутфулла Тўраев ('20), Акмал Шораҳмедов ('73), Алибобо Раҳматуллаев ('115), меҳмонлардан эса Ян Рэмси ('4) ва Ньюманлар ('63) муаллифлик қилишди.

Ўта асабий ўтган ўйинда икки жамоа вакиллари майдонда бир неча бор урушиб кетиш ҳоллари ҳам юзага келди. Натижада ўйинда саккиз бор сариқ карточка кўрсатилди ва уч ўйинчи майдондан четлатилди.

Учрашувнинг асосий вақти 2:2 натижа билан тугади. Австралияда бўлган ўйинда ҳам 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилгани учун 15 дақиқадан қўшимча икки тайм белгиланди.

Қўшимча таймда жамоалар асосан ҳимоявий ўйин кўрсатган бўлса-да, 115-дақиқага келиб "қалдирғочлар" сафига заҳирадан тушган Алибобо Раҳматуллаев учинчи голини киритиб, "Бунёдкор"нинг ғалабасини таъминлаб берди.

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз тарихида иккинчи бор Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқди.
XS
SM
MD
LG