Линклар

logo-print

Бишкек: уч депутат ҳибс қилинди, митинглар давом этади


3 октябр куни Бишкек марказий майдонида ўтган мухолифат митингидан бир кўриниш.

3 октябр куни Бишкек марказий майдонида ўтган мухолифат митингидан бир кўриниш.

3 октябр куни халқни ҳокимиятни босиб олишга ундаганликда айбланаётган Қирғизистон парламенти депутатлари, “Ата Журт” партияси лидерлари Қамчибек Ташиев ва Садир Жапаров 48 соатга ҳибс этилди.

Ташиевнинг адвокати Икрамидин Айтқуловнинг билдиришича, икки депутат ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилганликда гумонланиб қўлга олинган. Адвокатнинг айтишича, депутатлар пайшанбага ўтар кечаси миллий Хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан олиб кетилган.

Ҳукумат уйини ишғол қилмоқчи бўлганларни 3 октябр куни милиция резина ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газ воситасида тарқатди.

Ҳукумат уйини ишғол қилмоқчи бўлганларни 3 октябр куни милиция резина ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газ воситасида тарқатди.

Бош прокуратура депутатлар Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовга нисбатан Жиноят кодексининг 297- (Конституциявий тузимни зўравонлик билан ўзгартиришга оммавий даъват этиш) ва 28-295 - (ҳокимиятни куч билан қўлга олиш) моддалари асосида жиноят иши очилганини маълум қилди.

3 октябр икуни Бишкек марказий майдонида Қумтор олтин кони бўйича ўтган митингда “Ата Журт” партияси лидерларидан бири Қамчибек Ташиев масъулиятни ўз зиммасига олишини билдириб, халқни ҳокимиятни босиб олишга чақирган эди. Шундан сўнг митингчилар 3 октябр куни соат 13.30 лар чамасида парламент ва президент маъмурияти жойлашган Оқ уйга бостириб киришга ҳаракат қилган.

Милиция босқинчиларни қувиб чиқариш мақсадида резина ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Тартибсизликларда 12 киши, жумладан, олти милиция ходими жабрланган.

Оқ уйни босиб олишга ҳаракат қилганликда айбланиб, депутатлардан ташқари яна тўрт киши қўлга олинди.

Оқ уйни босиб олишга ҳаракат қилганликда айбланиб, депутатлардан ташқари яна тўрт киши қўлга олинди.

Мазкур иш бўйича депутатлардан ташқари яна тўрт киши қўлга олиниб, тергов қилинмоқда. Жиноят иши юзасидан маҳкамалараро тергов гуруҳи ташкил этилган.

Маълумотларга кўра, депутат Садир Жапаровнинг автомашинасидан Калашников автомати, иккита Макаров тўппончаси ва 10 та броножилет топилган.

“Ата Журт” партияси қўлга олинган лидерларининг озод қилинишини талаб қилмоқда. Партия вакилларига кўра, лидерларнинг қўлга олиниши ҳукуматнинг мухолифатга босим кўрсатаётгани белгисидир.

“Айни пайтда Ўш ва Жалолободда бизнинг тарафдорларимиз йиғилмоқда. Ўшда кенг миқёсли акция ўтказилиши кутилаяпти. Бишкекдаги митинг эса соат тушки бирларда бошланади”, деб маълумот берди “Ата Журт” партияси матбуот котиби Нургази Анаркулов.

4 октябр куни Оқ уй ҳимоясига кўплаб милиция бўлинмалари жалб қилина бошланди.

4 октябр куни Оқ уй ҳимоясига кўплаб милиция бўлинмалари жалб қилина бошланди.

Хабарларда айтилишича, “Ата Журт” партияси тарафдорлари ўз митингини Бишкекдаги Миллий хавфсизлик қўмитаси биноси олдида ўтказмоқчи.

Айни пайтда пойтахтдаги ҳукумат уйи атрофидаги майдонни назорат қилишга кўп сонли милиция бўлинмалари жалб қилинмоқда. Оқ уй эса Миллий гвардия ҳарбийлари томонидан қуршаб олинган.

Қирғизистон парламентида бугун “Ата Журт” партияси лидерларининг қўлга олиниши ва 3 октябрдаги воқеалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG