Линклар

logo-print
Туркия ҳарбийлари пайшанба куни яна Сурия ичкарисидаги нишонларга қарата артиллерия ҳужумини уюштирди. Туркия чоршанба куни Сурия томонидан қилинган ракета ҳужумида беш нафар туркиялик тинч фуқаро ўлдирилганига ана шу тарзда жавоб қайтармоқда.

Туркия армиясидаги манбалар ва суриялик фаолларга кўра, турк ҳарбийларининг ҳужумида чегарадан 10 километр ичкарида жойлашган Тел Абайд тумани нишонга олинган. Хабарларга кўра, ҳужумда президент Башар ал-Ассад тарафидаги 10 аскар ўлдирилган.

Туркия ҳукумати мамлакат ташқарисида ҳарбий операция уюштириш ваколатини сўраб парламентга мурожаат қилди.

Лекин Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг маслаҳатчиси Иброҳим Қалин Туркия Сурияда уруш бошлашдан манфаатдор эмас, дея баён қилди. Туркия, деди у, бўҳронни сиёсий йўл билан ҳал қилиш уринишларини давом эттиради.

БМТ ва НАТО Сурияни қўшни давлатлар ҳудудий суверенитетини ҳурмат қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG