Линклар

Илк дебатда Ромни Обамадан устун келди


АҚШ президентлигига номзод Митт Ромни ва АҚШ Президенти Барак Обама 3 октябр куни илк дебатда қатнашди.

АҚШ президентлигига номзод Митт Ромни ва АҚШ Президенти Барак Обама 3 октябр куни илк дебатда қатнашди.

Сўровларга кўра, АҚШ президенти сайлови олдидан ўтказилаётган баҳсларнинг биринчисида республикачи даъвогар Митт Ромни президент Барак Обамадан кўра яхшироқ натижа кўрсатган.

Кеча Колорадо штатининг Денвер шаҳрида ўтказилган дебатдан кейин CNN телеканали уюштирган сўров иштирокчиларининг 4/3 қисми Ромни президентни мағлуб этди, дея эътироф этди.

CBS News телеканали ҳозирча кимга овоз бериш борасида бир тўхтамга келмаган сайловчилар орасида ўтказган сўров Ромни Обама устидан 2-1 ҳисобида ғалаба қилганини кўрсатган.

АҚШ президент сайловига бир ой вақт қолди. Сайлов олди сўровлар Обама рақиби Ромнидан олдинроқда кетаётганини кўрсатмоқда.

Чоршанба кунги дебат 6 ноябр кунги сайловгача ўтказиладиган учта баҳснинг биринчисидир, уни 50 миллионга яқин америкалик томоша қилди. Биринчи баҳсда рақиблар АҚШ иқтисоди, соғлиқни сақлаш ислоҳотлари каби масалаларга эътибор қаратди.
XS
SM
MD
LG