Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:08

Владимирда ўзбек муҳожири чавақлаб кетилди


Ўзбекистон фуқароси¸ терговчиларга кўра¸ 81 жойидан пичоқланган.
Ўзбекистон фуқароси¸ терговчиларга кўра¸ 81 жойидан пичоқланган.

Владимирдаги Клязма дарёси кўприги остидан чавақлаб кетилган 29 яшар Ўзбекистон фуқароси Ҳиссатулло Масҳадов мурдаси топилди. Ўтган ҳафта амалга оширилгани тахмин этилаëтган бу қотилликни очишда ëрдам сўраб¸ Россия терговчилари Озодлик муштарийларига мурожаат қилди.

Владимирдаги Клязма дарёси кўприги остидан чавақлаб кетилган 29 яшар Ўзбекистон фуқароси Ҳиссатулло Масҳадов мурдаси топилди. Ўтган ҳафта амалга оширилгани тахмин этилаëтган бу қотилликни очишда ëрдам сўраб¸ Россия терговчилари Озодлик муштарийларига мурожаат қилди.

Владимир вилояти Тергов қўмитаси ва полицияси 1983 йил 23 февралда туғилган 29 яшар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Ҳиссатулло Масҳадовнинг ваҳшийларча пичоқлаб кетилиши юзасидан бирор маълумотга эга гувоҳларни қидирмоқда.

Озодликнинг Москвадаги бюросига қўнғироқ қилган Владимир вилояти Тергов қўмитаси Ахборот маркази раҳбари¸ адлия полковниги Ирина Минина Ҳиссатуллонинг охирги кунларига оид ҳар қандай маълумот жиноятнинг фош этилишида кўмак бериши мумкинлигини гапиради.

- Тергов учун ҳар қандай маълумот қимматли бўлиши мумкин, аниқроғи бу одамни кимдир олдинроқ бошқа биров билан кўргандир, жиноятнинг бевосита гувоҳи бўлмаса ҳам¸ унинг ҳаётига оид ҳар қандай янгилик, факт ёки маълумот бизга ўта муҳим бўлиши мумкин. Мумкин унинг танишлари, сумкасидан ўғирланган буюмларни топиб олгандир – биз радионгиз орқали терговга барча бефарқ бўлмаганларни жалб қилмоқчимиз. Масҳадов 25 сентябр куни кечга яқин Студенческая кўчасидаги яшаш жойидан чиқиб кетган, унинг 81 жойидан пичоқланган жасади 29 сентябр куни кўприк остидан топилган, дея маълум қилди Ирина Минина.

Владимир вилояти Тергов қўмитаси расмийси сўзларига қараганда, Ҳиссатулло Масҳадовнинг укаси акаси дараксиз йўқолиб қолганини полицияга хабар қилган. Мурдани аниқлаган полициячилар Ўзбекистон фуқаросининг 27 ва 28 сентябр кунлари оралиғида ўлдирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Ирина Минина жабрланган Масҳадовнинг устида тўқ-жигарранг чарм куртка, кўк свитер, кўк жинси шим, қора ботинка бўлганини айтади. Унинг укаси эса Ҳиссатулло ўзи билан доимо қора рангдаги латта сумка олиб юрганини қўшимча қилди.

Жиноят жойидан бу сумка ва ундаги нарсалар топилмаган.

Тергов расмийси Озодликка ака-укалар Владимир вилоятида қонунан қайдда тургани, барча ҳужжатлари расмийлаштирилганини ҳам гапириб берди.

- У Владимир шаҳрига 2012 йилнинг 23 февралида келган. У Владимирда 1,5 йилдан буён яшаб келган туғишган укасининг олдига келган. Ўлдирилган шахс Россиянинг бошқа минтақаларида ишлаб келган. Уларнинг ҳамма ҳужжатлари жойида бўлган, ака-укалар вагончада яшаб¸ шаҳардаги қурилишларда ишлаб келган. Ҳозиргина Владимир Тергов қўмитаси раҳбари шахсан бу жиноятга барча кучларни жалб қилишни буюрди. Шу сабабли, бу жиноятни фош этишда ёрдам бера олсангиз¸ миннатдор бўлар эдик, деди Озодликка мурожаат қилган Владимир вилояти Тергов қўмитаси расмийси¸ адлия полковниги Ирина Минина.

Тергов қўмитаси расмийси Масҳадов Ҳиссатулло Асатуллоевичнинг ўлдирилиши юзасидан маълумотга эга шахслар қўнғироқ қилиши мумкин бўлган тергов ва полиция бўлимлари телефонларини ҳам Озодликка тақдим қилди:

8(4922) 47-29-24, 47-29-23 – Владимир вилояти Октябрский туманлараро тергов бўлими;
8(4922) 47-29-37, 47-29-44 – криминалистика бўлими;
8(4922) 35-52-86 – Владимир шаҳар ИИБси;
8(4922) 47-29-39 - Владимир вилояти Тергов қўмитаси ёки 02 рақами.
XS
SM
MD
LG