Линклар

logo-print

Москва АҚШда ушланган жосусларга алоқаси йўқлигини айтмоқда


Расмий Москва АҚШдан Россияга ҳарбий мақсадларда ишлатиладиган юқори технологияларни экспорт қилганликда гумон қилинаётган жосусларнинг тармоғи Россия разведка хизматига алоқаси бўлмаганини айтмоқда.

Чоршанба куни АҚШ прокуратураси жосуслар тармоғининг 11 аъзосига айблов эълон қилди.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков “илгари сурилган айбловлар жиноий тусга эга ва махфий хизматлар ишига алоқаси йўқ”, дея таъкидлади.

Жосусликда айбланаётганлар экспорт қилгани айтилаётган микроэлектрон мосламалар ҳарбий радарлар, кузатув тизимлари ва детонаторларда ишлатилиши мумкинлиги боис АҚШ ҳукумати томонидан назорат қилинади.

Прокурорларга кўра, гумонланувчилардан бири Қозоғистонда туғилган Россия ва АҚШ қўшфуқаролигига эга Александр Фишенкодир. У Россия ҳукуматининг норасмий агенти бўлгани айтилмоқда.

Жосусликда жами 11 киши гумонланмоқда, ва уларнинг саккиз нафари, жумладан Фишенко ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG