Линклар

Жалолободда норозилар мухолифат етакчилари озод қилинишини талаб қилмоқда


Чоршанба куни Бишкекдаги намойишдан кейин мухолифат етакчилари ҳибсга олинди.

Чоршанба куни Бишкекдаги намойишдан кейин мухолифат етакчилари ҳибсга олинди.

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида юзлаб одам мухолифат етакчиларининг озод этилишини талаб қилиб, намойишга чиқди.

Мухолифатдаги Ата Журт партиясининг уч етакчиси Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов чоршанба куни Бишкекда мингга яқин одам иштирокидаги норозиликдан кейин ҳибсга олинган эди.

Намойишчилар Қумтор олтин конини миллийлаштиришни талаб қилишди. Қумтор кони Канада ширкатига қарашли.

“Ата Журт” партияси лидерларидан бири Қамчибек Ташиев масъулиятни ўз зиммасига олишини билдириб, халқни ҳокимиятни ағдаришга чақирган эди. Шундан сўнг норозилар ҳокимият биносига бостириб киришга ҳаракат қилган. Хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатиш учун кўз ёшини чиқарувчи газ қўллади.

Тартибсизликларда 12 киши, жумладан, олти милиция ходими жабрланган. Мазкур иш бўйича тўрт киши қўлга олиниб, тергов қилинмоқда.

Жалолободдаги намойишчилар талаблари бажарилмагунига қадар норозиликни тўхтатмасликдан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG