Линклар

АҚШ армияси генерал ва адмиралларидан иборат гуруҳнинг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

Чоршанба куни Тошкентдаги АҚШ элчихонаси тарқатган маълумотга кўра, 17 нафар АҚШ ҳарбийси генерал ва адмирал унвонларига эндигина кўтарилглан ва “Capestone” ўқув дастури доирасида миллий хавфсизлик, ҳарбий стратегия ва иттифоқчи давлатлар билан ҳамкорлик соҳаларида малака ошириш учун Ўзбекистонга келган.

Беш ҳафталик ўқув дастури доирасида ёш генераллар Ўзбекистонда 5 октябрга қадар бўлишади. Ўзбекистонда улар ҳукумат расмийлари ва ҳарбий соҳа мутахассислари билан учрашади.

Шу пайтгача Ўзбекистон АҚШнинг асосий иттифоқчилари сирасига кирмагани боис “Capestone” ўқув дастури доирасида АҚШ генераллари бу мамлакатга сафар қилмаган. Шу сабабдан яқин келажакда АҚШ армияси бошқарувини қўлга оладиган генералларнинг Ўзбекистонга сафари Тошкент билан Вашингтон ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик истиқболларидан дарак сифатида кўрилмоқда.

АҚШ ва НАТО Афғонистондаги ҳарбий операцияни моддий таъминлаш учун Ўзбекистон ҳудудидан транзит йўли сифатида фойдаланади. 2014 йил охирига қадар халқаро қўшинларни олиб чиқиш режаларида ҳам АҚШ Ўзбекистон ҳамкорилигига катта умид билан қарамоқда.
XS
SM
MD
LG