Линклар

logo-print

Ҳамид Карзай: Афғонистон президент сайлови 2014 йилда бўлади


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай

Ҳамид Карзай Афғонистонда келаси президент сайлови, белгиланганидек, 2014 йилда ўтказилишини баён қилди. Чоршанба куни Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида Карзай сайлов "албатта ўтказилади", деди ва ўз ваколати муддати “ҳатто бир кунга ҳам узайтирилган тақдирда бу ноқонуний бўлади”, дея таъкидлади.

Карзай президентликда қолиш мақсадида мамлакат конституциясини ўзгартиришни ният қилаётганига оид гап-сўзларни инкор қилди.

Террорчилик масаласига тўхталган Карзай, Ғарб ҳукуматларни иккиюзламачилик сиёсатини қўллаётганликда айблади. Карзай халқаро кучлар Афғонистонга террорчиликка қарши куршгани келиб, мамлакат ташқарисида террорчиликка қарши етарли даражда курашмаётганини таъкидлади.

Карзай 2001 йилда АҚШ етакчилигидаги коалиция Толибон режимини ағдарганидан бери Афғонистонда президентликка сайланган ягона шахсдир. У 2009 йилда мунозарали сайлов натижасида қайта сайланган эди.
XS
SM
MD
LG