Линклар

Кремл Россия-Грузия муносабатлари яхшиланишига умид билдирди


Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москва Гурзияда ўтказилган сайловдан кейин юз берган ўзгаришлар икки давлат ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига йўл очиб беришига умид билдирди.

Лекин, деди вазирлик матбуот котиби Александр Лукашевич, Россия Грузиянинг “сўзларига эмас, ниятларига” қараб иш тутади.

Россия билан Грузия ўртасидаги дипломатик муносбатлар 2008 йилдаги беш кунлик урушдан кейин узилган. Ўшанда Россия Грузиянинг Абхазия ва Жанубий Осетия айирмачи минтақаларини мустақил давлат сифатида тан олган эди.

1 октябр кунги сайловда ғалаба қозонган Грузия Орзуси мухолифат коалицияси етакчиси Бидзина Иванишвили Россия билан муносабатларни яхшилаш ниятини билдирди.

Сайловда берлган овозларнинг деярли барчаси санаб бўлинган ва Грузия Орзуси коалициясининг 150 ўринлик парламентда 82 ўринни эгаллаши кутилмоқда.

Президент Михаил Саакашвили етакчилигидаги Бирлашган Миллий ҳаракат 62 ўринга эга бўлади. Бироқ Грузия орзуси коалицияси бир неча сайлов округидаги натижалар бўйича шикоят қилган.
XS
SM
MD
LG