Линклар

Туркия парламенти ҳукуматга Сурия ҳудудида ҳарбий ҳаракат қилишга рухсат берди


Туркия парламенти ҳукуматга қўшни Сурия ҳудудида чегара орти ҳарбий операцияларини ўтказиш мандатини берди.

Давлатга қарашли Онадўли ахборот агентлигига кўра, пайшанба куни маъқулланган қарор Туркия ҳарбийларининг бир йил давомида Сурия ичкарисига қўшин ташлаш ва ҳаво ҳужумларини уюштириш ваколатини беради.

Парламент қарорига чоршанба куни Сурия томонидан қилинган артиллерия ҳужумида Туркия ҳудудида беш тинч фуқаро ҳалок бўлгани сабаб бўлди.

Парламент қарори эълон қилинганидан кейин Туркия Бош вазири ўринбосари Башир Аталай “мандат уруш учун эмас, ҳужумлар олдини олиш” учун керак, дея баён қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши пайшанба куни Туркия сўровига кўра фавқулодда мажлис ўтказади. Туркия Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиб, Сурия “агрессиясини” тўхтатиш учун “тегишли чора” кўрилишини сўради.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия ҳукуматини Туркия ҳудудининг бомбардимон қилингани тасодиф бўлганини очиқчасига эътироф этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG