Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурия ҳудудидан туриб Туркиядаги шаҳар бамбардимон қилинганини “ўта кескин шаклда” қоралади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши пайшанба куни кечқурун қабул қилгани резолюцияда Суриядаги конфликт қўшни давлатлар хавфсизлигига, минтақадаги барқарорликка таҳдид солаётгани таъкидаланади.

Пайшанба куни Туркия парламенти ҳукуматга Сурияда ҳарбий амалиёт олиб боришга рухсат берган эди. Чорашанба куни Сурия томонидан отилган артилерия снарядлари чегара ҳудудидаги Тркия шаҳарларидан бирига тушган ва беш нафар турк фуқароси, жумладан уч нафар бола ҳалок бўлган эди.

Кеча Туркия Бош вазири Ражаб Тоййип Эрдўғон ўз мамлакати Сурия билан уришишдан манфаатдор эмаслигини, аммо ўз чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишда қатъий эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG