Линклар

logo-print
Қирғизистондаги “Ата Журт” партияси лидерларига нисбатан Жиноят кодексининг 295- моддаси билан жиноят иши очилган. Бу модда бўйича 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

Қирғизистон Бош прокурори Аида Салянова қирғиз парламентида қилган чиқишида мана шундай маълумот берди.

3 октябр куни парламентдаги мухолиф коалицияни ташкил қилган “Ата Журт” фракцияси депутатлари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов одамларни намойишга олиб чиққан ва ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилган эди.

Бош прокуратуранинг билдиришича, мухолиф партиянинг номи айтиб ўтилган лидерларига Жиноят Кодексининг 297- (Конституциявий тузимни зўравонлик билан ўзгартиришга оммавий даъват этиш) ва 28-295 - (ҳокимиятни куч билан қўлга олиш) моддалари асосида жиноят иши очилган.
XS
SM
MD
LG